Мирзиёев Трампга Техасдаги отишма муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 09:19, 07-11-2017.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга Сазерленд Спрингс шаҳридаги биринчи баптист черковида юз берган отишма оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди.

“Ўзбекистонда бундай оқлаб бўлмас, ҳар қандай кўринишдаги ғайри инсоний ва шафқатсиз зўравонлик ҳаракатлари қатъий қораланади”, - дейилади ТИВ сайтида чоп этилган ҳамдардлик мактубида.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик изҳор этди ҳамда барча жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.

Олдин маълум қилингани каби, 6 октябрда американинг Техас штатидаги баптист черковида юз берган отишма оқибатида камида 26 киши қурбон бўлди. Сан-Антониода унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган ҳодисада ўнлаб кишилар яраланди.

Қуролланган эркакнинг исми ошкор этилмаган бўлсада, америка ОАВ унинг олдинроқ АҚШ ҲҲКдан ҳайдалган Дэвин Патрик Келли эканини ёзишмоқда.

Округ полицияси комиссари Уилсон Альберт Геймз иккинчининг сўзларига кўра ўқ узган киши ҳодиса жойини машинада тарк этган, кейинчалик эса ўлик ҳолда топилган.

Бошланғич тахминларга кўра, у полиция томонидан отиб ташланган, лекин кейинчалик полиция эркак қуролланган фуқаролардан бири томонидан отилганини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: