Мирзиёев ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси халқаро конференция ўтказади

Дата: 20:33, 02-06-2017.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда маҳаллий бошқарув тизимини модернизация қилишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конференциянинг асосий мақсад ва вазифалари – маҳаллий бошқарув тизими қонуний-ҳуқуқий негизлари соҳаларида ислоҳотларни муҳокама қилиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ва маҳаллий бошқарув органларининг маъсулияти ва очиқлигини амалга ошириш, жойларда кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш кабилардан иборат.

Конференция ялпи мажлис ва 3та бўлимдан иборат мажлис кўринишида ташкил этилади.

“Бўлим мажлислари давомида қонунчилик асосларини такомиллаштириш ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида маъмурий ислоҳотлар, ҳудудларни кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, кун тартибига маҳаллий бошқаруви органлари фаолиятининг ошкоралигини ва вилоятлардаги Президент Халқ қабулхоналаридаги давлат хизматларидан фойдаланишни ошириш масалалари ҳам қўйилган”, - деб таъкидлашди академия матбуот хизматида.

Конференция якунлари бўйича, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг бандлари бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Ялпи мажлисда Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, маҳаллий давлат бошқаруви соҳасидаги нуфузли хорижий олимлар ва мутахассисларнинг чиқиши кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: