Мирзиёев ва Атамбоев мамлакатлари мустақиллиги ҳавфнинг олдини олиш масалаларида бир-бирларини қўллаб қувватлайдилар ва ёрдам кўрсатадилар
Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоевлар улар мамлакатлари мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий бутунлигига ҳавфнинг олдини олиш масалаларида бир-бирларини ҳар томонлама қўллаб қувватлайдилар ва ўзаро ёрдам кўрсатадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Томонлар ўзбек-қирғиз давлат чегараси линиясининг ҳуқуқий расмийлаштирилиши якунланиши икки қардош халқлар туб манфаатларига мос эканлигини таъкидлайдилар. Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича Битимнинг имзоланиши чегара ҳудудида икки мамлакат ўртасида ишонч ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун муҳим асос бўлади.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий ҳокимият органлари иштирокида чегераолди ҳамкорлигини ташрифлар, қўшма тадбирлар ўтказиш, икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўли билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга устувор эътибор қаратадилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида стратегик ҳамкорлик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларацияда.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг Қирғизистон Республикаси ҳудудида, Қирғизистон Республикаси фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари ва бориб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар, деб қайд этилади ҳужжатда.
Шунингдек, томонлар давлат чегараси орқали ўтиш пунктларининг фаолият юритиши масалаларининг ҳал этилиши икки мамлакат халқлари манфаатларига жавоб бериши ва бутун минтақанинг савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар ҳамкорлиини янада ривожлантириш, транзит салоҳиятини кенгайтириш учун шароитлар яратишга ёрдам беради, деб ишонч билдирадилар.
Томонлар терроризм, экстремизм ва уларни молиялаштириш, сепаратизм, уюшган жиноятчилик, ноқонуний наркотиклар айланмаси, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш, шунингдек, глобал ва минтақавий хавфсизликка бошқа таҳдид ва хавфларга қарши туришда яқиндан ҳамкорликни фаоллаштирадилар”, - деб таъкидланади ҳужжатда.
Бундан ташқари, томонлар, мавжуд шартномавий-ҳуқуқий база асосида ҳуқуқий соҳада, шу жумладан, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилиш истагини билдирадилар.
“Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, божхона, солиқ, ахлоқни тузатиш хизматлар ва миграция соҳасида тузилмалари ўртасидаги тажриба алмашинуви ва ҳамкорликка кўмаклашадилар. Томонлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирдилар”, - дея таъкидланади декларацияда.


