Мирзиёев ва Атамбоев ҚР президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини мухокама қилдилар

Дата: 13:30, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоевлар телефон орқали мулоқот қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилинишича, сухбат бошида Мирзиеев “Қирғизистон президентини туғилган куни билан чин дилдан табриклади”.

“Қирғизистон Президентининг қардош халқларимиз ўртасидаги анъанавий яқин ва яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистон – Қирғизистон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришда тутган ўрни ва фаол саъй-ҳаракатлари чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон президенти матбуот хизматида.

Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари раислигида Иккитомонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолият кўрсатмоқда, давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ишларини якунлаш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Президентлар Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари, ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари шафеълигида фаолият юритадиган Чегараолди вилоятлар ҳокимлари кенгашининг амалий фаолиятини ташкил этишни тезлаштириш ҳамда маданий-гуманитар соҳада янги дастурларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

“Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мулоқот сўнггида Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентини яна бир бор самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақият, қардош қирғиз халқига тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади”,  - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: