Мирзиёев ва Атамбоев Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар

Дата: 15:12, 05-10-2017.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоевлар Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. Бу ҳақида ўзбек давлати раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар берилишича, кўргазмада мамлакатларнинг сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар намойиш этилмоқда. “Бу ерда саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалар намойиш этилган”, - дейилади хабарда.

“Президентлар экспозиция билан танишар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар. Икки мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ишлаб чиқариш жараёни такомиллашиши ва маҳсулотларнинг янада оммавийлашишига хизмат қилишини таъкидладилар”, - дея қайд этилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 5 октябрда Алмазбек Атамбоев президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: