Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ўзаро телефон мулоқоти ўтказдилар

Дата: 09:13, 02-05-2017.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар. 

“Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича юксак даражадаги алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Бугунги кунда агросаноат комплексидаги, темир йўл тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш ва бошқа соҳалардаги савдо шартномалари ва қўшма кооперация лойиҳалари кенг кўламда амалга оширилмоқда”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Президентининг матбуот хизматида.

Давлат раҳбарлари белгиланган дастурлар ва ҳамкорлик лойиҳаларини, авваламбор, иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида янада фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидладилар. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, шунингдек, яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: