Мирзиёев ва Эрдўғон яқинда бўладиганучрашувни муҳокама қилдилар

Дата: 14:37, 16-05-2019.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президентлари Режеп Таййип Эрдўғон яқинда бўладиган учрашувни телефон орқали мулоқотда муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Давлат раҳбарлари Рамазон ойининг бошланиши билан бир-бирларини чин дилдан табриклаб, энг яхши тилакларни тиладилар", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, президентлар дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришни қайд этдилар.

"Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи мажлисини ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Келгуси олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди", - дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия халқларига фаровонлик, тинчлик ва келгусида янада гуллаб-яшнашини тилади.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: