Мирзиёев ва Комилов май ойи бошида Тошкент шаҳрида Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан учрашади

Дата: 14:11, 26-04-2019.

Тошкент. 26 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов май ойи бошида Тошкент шаҳрида Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров билан учрашади, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎЗТАГ) ТАССга таяниб.

"2-3 май кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга амалий ташриф билан келади. 2 май куни Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Ўзбекистон президенти томонидан қабул қилинади, ушбу давлат ташқи ишлар вазири билан музокаралар режалаштирилади", деди брифингда Россия ташқи сиёсат идораси расмий вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг 2018 йил 18-19 октабрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, М.Захарова С.Лавров Ўзбекистон раҳбарияти билан Афғонистонда барқарорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишини маълум қилди.

"Томонларни қизиқтирган кенг кўламли минтақавий ва халқаро масалаларни кўриб чиқиш керак. Қўшни Афғонистондаги вазият, ушбу мамлакатдаги инқирозни тинч йўл билан бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳал этиш ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади", дея таъкидлади у.

Сурат манбаи: utro.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: