Мирзиёев ва Лихачев Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини чуқурлаштиришга келишиб олдилар

Дата: 12:16, 31-05-2018.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини чуқурлаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон раҳбари 30 май куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия компанияси бош директорини қабул қилиш доирасида сўз борди.

“Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли серқирра ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётган олий ва юқори даражадаги мулоқотлар мунтазамлик касб этганини чуқур мамнуният билан қайд этди”, -дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ортиб бормоқда, биргаликда инвестиция, энергетика, саноат, транспорт ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, изчил ҳудудлараро мулоқот йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашувлар фаоллашди.

“Музокарада фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва инновация марказлари ўртасида, жумладан, ўтган йили имзоланган Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Қўшма дастур ва лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

“Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси раҳбариятининг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Россия мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида энергетика секторида кенг кўламли шериклик ва ўзаро фойдали илмий-технологик ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги ва бунга тайёрлиги алоҳида қайд этилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://realnoevremya.ru/news/44655

Янгилик билан ўртоқлашиш: