Мирзиёев ва Лукашенко Кўксарой қароргоҳида музокаралар ўтказадилар

Дата: 13:56, 11-09-2018.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 13 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенколар Кўксарой қароргоҳида музокаралар ўтказадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентябр куни расмий ташриф билан Тошкентга келади”, - дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комил Алламжоновнинг Facebook-саҳифасида.

Қайд этилишича, Кўксарой қароргоҳида музокаралар доирасида иккитомонлама ҳужжатлар имзоланади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарларининг пойтахт саноат корхоналари, Беларусда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаларига ташриф буюриши режалаштирилган.

Сурат манбаи: из http://president.gov.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: