Мирзиёев ва Матвиенко турли соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 10:44, 03-10-2019.

Тошкент. 3 октябрь. ЎзТАГ – 2 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерал Мажлиси Федерацияси кенгаши раиси Валентина Матвиенко турли соҳалардаги истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, икки мамлакат парламентларининг олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, транспорт-логистика, агросаноат ва илмий-техникавий соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришда фаол иштирок этиши, шунингдек, таълим ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, В. Матвиенко Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов билан учрашди. Шунингдек, у парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг тўртинчи мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси маълумотларига кўра, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси йиғилиши доирасида В. Матвиенко Ўзбекистонга олис туманларда истиқомат қилувчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббий платформани тақдим этди.

Маълумки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 2020 йил февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган. Қайд этилишича, ташриф доирасида Ўзбекистон ва Россия давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро 12 та янги битимни имзолайди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: