Мирзиёев ва Трамп ўзбек етакчисининг АҚШга расмий ташрифи доирасида “стратегик ҳамкорликнинг янги даврини” бошлашни режалаштирмоқдалар
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп ўзбек етакчисининг Вашингтонга расмий ташрифи доирасида “стратегик ҳамкорликнинг янги даврини” бошлашни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ташриф Америка президентининг таклифига биноан 15-17 май кунлари бўлиб ўтади.
“Бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.
Шундан кейин қайд этилишича, шунингдек, давлат раҳбари Вашингтонда АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Расмий ташриф якунлари бўйича икки мамлакат президентлари “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши ва турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/08/29/congratulation/