Мирзиёев янгидан ташкил этилаётган Лойиҳавий бошқарув миллий агентлиги раҳбарини тайинлади

Дата: 12:32, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – 1 августда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янгидан ташкил этилаётган Лойиҳавий бошқарув миллий агентлигининг директорини тайинлаш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу лавозимни бунга қадар Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тизимида турли вазифаларда ишлаб келган Шуҳрат Содиқов эгаллади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Хусусан, у собиқ Ўзбек алоқа ахборотлаштириш агентлигининг котибияти бошлиғи, умумий бўлим бошлиғи, иш бошқарувчиси ўринбосари лавзлимларини эгаллаб келган. Бунга қадар, 2004-2010 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари мудири лавозимини эгаллаб келган, кейинроқ “Ўзбектелеком” АК бош директори, бош директор ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: