Мирзиёев ўзбек-украин ўзаро манфаатли ҳамкорлиги бундан кейин ҳам кенгайиши ва чуқурлашишига аминлигини таъкидлаб ўтди

Дата: 18:25, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Украина президентлари Шавкат Мирзиёев ва Петр Порошенколар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан бир бирларига қутлов мактублари  йўлладилар, деб хабар қилади жума куни ЎзТАГ.

“Сизни Украина ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан чин дилдан муборакбод этаман”, - деб иқтибос келтиради П.Порошенконинг мактубидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА).

Украина президенти “чорак асрлик тенг муносабатлар тарихи давлатларимиз ўртасида шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун ишончли асос саналади”, деб умид билдирди.

Ўз навбатида, Ш.Мирзиёев ўз мактубида “ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ўзаро ҳурмат, манфаатларни ҳисобга олиш ва тушуниш руҳида изчил ривожланган ва мустаҳкамланиб борилган”лигини чуқур қониқиш билан қайд этди.

“Аминманки, ўзбек-украин ўзаро манфаатли ҳамкорлиги, айниқса савдо-иқтисодий соҳада, мамлакатларимиз халқларининг фаровонлиги учун бундан кейин ҳам кенгаяди ва чуқурлашиб боради”, - деб таъкидлади у. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: