Мирзиёев Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭС лойиҳасида иштирок этиш ниятидалигини билдирди
Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭС лойиҳасида иштирок этиш ниятида. Бу ҳақида сешанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар қилади КирТАГ.
“Биз сув масалалари бўйича жиддий келишиб олдик. Электростанция қурилиши ҳақида ҳам келишиб олдик, Алмазбек Шаршенович, битта ҳам станция Ўзбекистон иштироксиз қурилмайди. Қамбар-Ота ГЭСини ҳам биргаликда қурамиз. У бизга жуда зарур ва керак”, - деди Мирзиёев.
Ўз навбатида, А.Атамбоев чегаранинг 85% қамраб олган чегара шартномаси имзоланганини таъкидлаб ўтди.
“Бугун сиз тарихий воқеанинг гувоҳи бўлмоқдасиз. Бугун биз чегаранинг 85% қамраб олган чегара шартномаси имзоладик. Биз келишиш мумкинлигига амин бўлдик”, - деди Атамбаев.
Олдин тарафлар чегаранинг 1 минг 170,53 км.ри ёки жами 1 минг 378 км чегаранинг 80% белгилаб чиқишга келишиб олишгани хабар қилин эди.