Мирзиёев Ўзбекистон халқига қўллаб қувватлов учун миннатдорчилик билдирди

Дата: 13:31, 06-12-2016.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг янги президенти мамлакат Либераль-демократик партиясининг митингида ўзининг сайланиши муносабати билан кичик нутқ сўзлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Янги президент ўз нутқида сайловолди ваъдаларининг бари бажарилиши ва бутун Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик тилашини айтиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу сайловда ғалаба қозонган номзоднинг халқ олдида бирданига жонли чиқиш қилиши қай этилган Ўзбекистондаги биринчи ҳолатдир.

“Сайловлар катта фаоллик билан ўтди. Ўтган 25 йил давомида кўплаб ютуқларга эришдик. Мен Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдираман. Бу рақамлар менга катта масъулият юклайди. 88 фоиз овоз олиш осон эмас, лекин одамлар менга ишонч билдиришди. Асосийси - халқ ишончини оқлаш!”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, муваффақиятининг асосий сабаби ўзбекистонликларнинг барча тилак ва муаммолари ҳисобга олинган сайловолди дастури бўлган.

Эслатиб ўтамизки, 4 декабрда бўлиб ўтган сайловларда 88,61% овоз олган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги президенти этиб сайланди. Унга жами 15,9 млн киши овоз берган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: