Мирзиёев Ўзбекистон мактабгача таълим вазирини тайинлади

Дата: 15:32, 20-10-2017.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим вазирини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 октябрдаги ПҚ-5211 сонли қарорига мувофиқ, Агрепина Васильевна Шин Ўзбекистон мактабгача таълим вазири лавозимига тайинланди”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Бундан илгари А.Шин Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, у Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари бўйича қўмитаси аъзоси ҳамдир.

Эслатиб ўтамизки, мактабгача таълим вазирлиги Ш.Мирзиеёвнинг сентябр охиридаги қарорига мувофиқ ташкил қилинган эди. Янги вазирликнинг ташкил этилиши соҳада узоқ вақтдан бери йиғилиб қолган муаммолар билан боғлиқ. Хусусан, кейинги 20 йилда давлат мактабгача таълим муассасалари сони 45% кўпга озайган, ҳозирда болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниш даражаси 30% атрофидани ташкил этади. Айни пайтда уларнинг моддий-техник базаси замонавий талабларга жавоб бермайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: