Мирзиёев Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисини тайинлади

Дата: 16:07, 09-08-2017.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланагн ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-5138 сонли фармонига мувофиқ, Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳарович Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди”, - дейилади хабарда.

Бундан олдин Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Анвар Шаропов бўлиб, у давлат раҳбарининг 7 августдаги фармонига кўра “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” ушбу лавозимдан озод этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: