Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Дата: 14:24, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 14-март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади, деб хабар беради ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.

“Ёрқин баҳор байрами Наврўз арафасида икки мамлакат аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Тожикистон Республикаси фуқароларига ушбу Битимни расман кучга киришига қадар вақтинчалик қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, - дейилади хабарда.

Шу сабабли 2018-йил 16-мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.

Битимнинг кучга кириш санаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасида бўлишига нисбатан қўлланиши тўғрисидаги маълумот қўшимча тарзда эълон қилинади.

Сурат манбаи: http://www.mondoeconomia.com/contratti-di-locazione-affittare-ad-una-societa-o-ad-una-azienda

Янгилик билан ўртоқлашиш: