Мирзиёев Ўзбекистонда мусиқа мактаблари ўқитувчиларининг иш ҳақини оширди

Дата: 10:37, 02-10-2019.

Тошкент. 2 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мусиқа мактаблар ўқитувчиларининг иш ҳақини оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларини ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин: директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 баробар; ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 баробарга оширилсин", – дейилади "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари, ўқитувчилари ва концертмейстерларини меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва моддий рағбатлантириш” тўғрисидаги президент қарорида

Ҳужжатга мувофиқ, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш, раҳбарлик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаб олиш амалиётини жорий этиш, раҳбар ходимлар малакасини масофадан туриб ошириш тизимини ишлаб чиқиш топширилди.

Сурат манбаи: stihi.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: