Мирзиёев Ўзбекистонда савдо янада либераллаштириш тўғрисидаги фармонни иимзолади

Дата: 14:57, 31-10-2018.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби,
акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартиби, кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби, давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкциялар, давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинмоқда.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб товар-хомашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шуъба хўжалик бирлашмаларини тузиш, импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш, биржа савдоларида харид қилинган юқори ликвидли маҳсулотлар, хомашё ва материаллар турларини сотувчи томонидан чиқариб юбориш тўлов муддатидан келиб чиққан ҳолда биржаларнинг электрон тизими орқали қатъий белгиланадиган муддатлар ва навбатлар бўйича амалга ошириш тартибини белгилаш тартиблари белгиланмоқда.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти, ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш, юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш тартиблари жорий этилмоқда.

Сурат манбаи: https://udf.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: