Мирзиёев Ўзбекистоннинг ахборот-коммуникацион ривожланиш индексидаги ўрнидан норози

Дата: 12:13, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг ахборот-коммуникацион ривожланиш индексидаги ўрнидан норози, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).   

Бу норозилик унинг раислигида 2018 йил 9 январь куни ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда билдирилди.  

 “Президент ахборот технологиялари соҳасида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги, эришилган натижалар бошқа давлатларга қараганда анча паст кўрсаткичда эканини таъкидлади. Мисол учун, ахборот технологиялари соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши Жанубий Кореяда 9 фоиз, Японияда 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда 4,7 фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингидаги 176 мамлакат орасида Ўзбекистон 95-ўринда экани ҳам исботлаб турибди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/business/62369.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: