Мирзиёев Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди учун маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Дата: 10:42, 18-09-2019.

Тошкент. 18 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди учун маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди", - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Саноат тармоқлари ва йирик корхоналарда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш жараёнида жорий йилнинг ўтган даврида янги лойиҳалар доирасида атиги $1 млрдлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани қониқарсиз, деб топилди "Ўзмахсусмонтажқурилиш" аксиядорлик компанияси, "Ўзегмойсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва бошқа корхоналарни танқид қилди.

Ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кескин кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Бу йил саноат билан таққослаганда ҳудудий импортнинг икки баробар ўсиши қайд этилди. ( ... ) Хусусан, соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар Ангрен, Навоий, Наманган ва Чирчиқ шаҳарларида бўлиб, унда 38, 13, 29 ва 18 та янги маҳаллийлаштириш лойиҳалари шакллантирилди.

"Шунингдек, ҳар бир ҳудуд учун маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Мутасаддиларга кичик саноат зоналарида (КСЗ)импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар сонини кўпайтириш, улар мавжуд бўлмаган 80 шаҳар ва туманларда бундай ҳудудларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда муҳим ўрин тутадиган йирик лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, "Навоийазот" базасида йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, Тошкент металлургия заводида 500 минг тонна металл прокат, Шўртан газ-кимё мажмуасида 744 минг тонна дизел ёқилғиси, Тошкент механика заводида маиший техника кластери, "Квартц", "Сирдарё Гласс" ва "Зарафшон ойна" корхоналарида шиша ишлаб чиқариш лойиҳалари йилига $2,5 млрдлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Уларнинг атрофида бошқа ишлаб чиқаришлар ҳам пайдо бўлади ва янги иш ўринлари яратилади.

 

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: