Мирзиёев “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарини алмаштирди

Дата: 13:25, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бош директори Отабек Мусаев вазифасидан озод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания маълумотига асосланган ҳолда.

“Фурқат Зокиров ташкилотнинг янги раҳбари этиб тайинланди. У олдин илмий-оммабоп хужжатли фильмр киностудиясига бошчилик қилган”, - дейилади агентлик хабарида.

Бундан ташқари, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директорининг янги ўринбосари ҳам тайинланди. Бу вазифага “Жаҳон адабиёти” журналининг бош муҳаррири  Шуҳрат Ризаев лойиқ деб топилди. Айни пайтда Низомий Жалолов директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида қолди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: