Мирзиёев Земанни қайтадан Чехия президенти этиб сайлангани билан табриклади

Дата: 12:10, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанга унинг Чехия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади, деб хебар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.regionplzen.cz/zpravodajstvi/prezident-milos-zeman-navstivi-od-stredy-do-patku-kraj.-kde-ma-setkani-s-obcany-140415/

Янгилик билан ўртоқлашиш: