Мирзиёев Жанубий Корея президентига Мирьян шифохонасида юз берган ёнғинда қурбонлар бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Инга Мирьян шифохонасида юз берган ёнғинда қурбонлар бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Инга Мирьян шаҳридаги шифохонада юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, жума, 26 январда Мирьян шаҳридаги шифохонада юз берган ёнғин оқибатида 31 киши вафот этди, 40 атрофида киши жароҳатланди. Бошланғич маълумотларга кўра, ёнғин қирол Сежон номли касалхонанинг биринчи қаватидаги шошилинч ёрдам бўлимида келиб чиққан. Уни фақат 1 соат 40 дақақадан кейин ўчиригша муваффақ бўлинган. Ёнғин пайтда шифохонада 100 атрофида беморлар бўлган.
Сурат манбаи: http://www.tvc.ru/news/show/id/131571