Мирзиёев Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди

Дата: 12:06, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлатимиз раҳбари вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тажрибали ва зарур технолоигяларга эга заводларни жалб қилган ҳолда тегишли корхоналар сонини ошириш бўйича топшириқ берди”, - деб иқтибос келтиради Ўзбекистон Президентининг Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасида барпо этилаётган кўп қаватли арзон уй-жойларни кўздан кечиришда айтган сўзларидан.

Жиззах шаҳрида қурилаётган 420 хонадонга мўлжалланган уйларни жорий йилнинг сентябрь ойида Мустақиллик байрами арафасида тўлиқ фойдаланишга топишириш кўзда тутилган.

“Ҳали катта бунёдкорлик ишларини қилиш керак. Шароф Рашидов туманидаги Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли турар жой бинолар қуриш, мазкур тумандаги “Тоқчилик” ҚФЙ ҳудудида замонавий 3-4 қаватли арзон уй жойлар массиви барпо этиш, Жиззах шаҳридаги Ислом Каримов кўчаси бўйлаб қуриладиган инфратузилма объектлари, кўп-қаватли турар жойлар, Тошкент ва Алишер Навоий кечалари кесишувидаги ҳудудларни ободонлаштириш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 30 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида бўлди.

Сурат манбаи: http://www.rostov.aif.ru/society/details/1369486

Янгилик билан ўртоқлашиш: