Мирзиёев Жиззах вилоятидаги текстиль фабрикасига ташриф буюрди

Дата: 14:51, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Зарбдор туманидаги ташкил этилиши бўйича ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берган “Зарбдор текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди. Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган “Зарбдор текстил” ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

“Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш, деди Шавкат Мирзиёев. Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз”, - деб иқтибос келтиради Мирзиёевдан унинг матбуот хизмати.

Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Сурат манбаи: http://szhi.ru/info/articles/obzornye-stati-po-proizvodstvu-szkhi/legkaya-promyshlennost/

Янгилик билан ўртоқлашиш: