Мирзиёев “Ўзстандарт”нинг янги бош директорини тайинлади

Дата: 18:00, 09-08-2017.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг  (“Ўзстандарт”) янги бош директорини тайинлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3181 сонли фармонига мувофиқ, Каримов Абдуҳамид Ўткурович Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори вазфасига тайинланди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

А.Каримов ушбу лавозимда президент қарорига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган Актам Ҳайитовнинг ўрнини эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: