Мирзиёевни 62 ёшга тўлганлиги муносабати билан табрикладилар

Дата: 10:47, 25-07-2019.

Тошкент. 25 июль. ЎзТАГ – 24-июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни 62 ёшга тўлганлиги муносабати билан табрикладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Туғилган куни муносабати билан Ўзбекистон президенти номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг табрик мактублари келди. Мурожаатларда давлатимиз раҳбарининг миллий тараққиётнинг янги босқичида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги муҳим роли, шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб самимий тилаклар билдирилган", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Туғилган кун муносабати билан Хитой Президенти Си Цзиньпин, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Беларусия президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Молдова президенти Игор Додон, Арманистон президенти Армен Саркисян, Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин, Индонезия президенти Жоко Видодо, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва бошқалар табрик йўлланганлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июлда туғилган.

Сурат манбаи: t.me

Янгилик билан ўртоқлашиш: