Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи якунланди
Тошкент. 2 август. ЎзТАГ - 1 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи якунига етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ш.Мирзиёев Беларус бош вазири Сергей Румас ҳамроҳлигида "Беларус" юқори технологиялар парки фаолияти билан танишди. (...) Паркда банк-молия сектори, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, экология ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган инновацион ечимлар ва ишланмалар ҳақида президент эътиборига маълумот берилди", - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, Ш.Мирзиёев Ўзбекистонда технопарк резидентларининг имкониятларини тақдим этишни таклиф қилди. Технологик шерикликни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.
"Шу билан Ўзбекистон президентининг Беларусга расмий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди", - деб якунланади хабар.
Сурат манбаи: president.uz