Мирзиёевнинг Францияга ташрифи якунлари бўйича ҳамкорликка доир 10 зиёд ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи якунлари бўйича ҳамкорликка доир 10 зиёд ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Учрашув ва музокаралар якунлари бўйича 10 ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро, жумладан, иқтисодиёт ва молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Яна маълум қилинишича, ўзбек-француз музокаралари кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, Ш. Мирзиёевнинг БМТ Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашуви ўтказилади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябр кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади.
Сурат манбаи: из http://gtn.uz