Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

Дата: 18:54, 06-09-2017.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасига давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақида чоршанба куни ҚР президенти матбуот хизмати хабар қилди.

“Президент Алмазбек Атамбоев “Манас” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни ватанига кузатиб қўйди. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари иштирок этдилар”, - дейилади хабарда.

Олдин хабар қилингани каби, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари А.Атамбоев ва Ш.Мирзиёевлар тор ва кенгайтирилган тартибда музокаралар ўтказдилар. Уларда ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашилди, иккитомонлама музокараларнинг турфа жиҳатлари ва икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

 Шунингдек, Ш.Мирзиёевнинг ташрифи доирасида қатор иккитомонлама қирғиз-ўзбек хужжатлари, жумладан, Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартнома имзоланди.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари матбуот учун баёнотлар билан чиқдилар.

Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турибди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: