Мирзиёевнинг келиши билан Остона ва Тошкент муносабатлари тарихида янги саҳифа очилди – Назарбоев

Дата: 15:29, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг интенсив алоқалари икки томонлама савдонинг 30% кўпга ўсишини таъминлади, дея маълум қилди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, деб хабар беради КазТАГ.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини янада мустаҳкамланишига улкан ҳисса қўшмоқда. Унинг келиши билан биз Остона ва Тошкент муносабатлари тарихида янги саҳифа очдик, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда сезиларли силжишга эришдик”, - деди Н. Назарбоев чоршанба куни Оқўрдадаги Россия, Италия, Ўзбекистон ва Туркманистон элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилиш маросимида.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили ва бу йилда бўлиб ўтган ўзаро ташрифлар, шунингдек, турли халқаро майдонлардаги интенсив алоқалар икки томонлама савдонинг 30% кўпга ўсишини таъминлади.

“Қозоғистонда янги дипломатик миссиянинг бошлангани билан табриклайман. Сизнинг дипломатик фаолиятингиз мураккаб ва масъулиятли даврда бошланмоқда. Қозоғистон чорак аср давомида шаклланган дипломатик тизимга, етук фуқаролик жамияти ва ривожланган иқтисодга эга давлатга айланди. Барча ишларимизнинг асосий мақсади дунёнинг энг ривожланган 30 мамлакатлари қаторига киришдан иборат”, - деб хулоса қилди Қозоғистон президенти.

 

Сурат манбаи: http://alau.kz/stranoj-velikoj-stepi-predlozhil-nazyvat-kazaxstan-n-nazarbaev/

Янгилик билан ўртоқлашиш: