Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида визасиз режимга доир келишув имзоланиши мумкин
Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида визасиз режимга доир келишув имзоланиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдухакимовга асосланган ҳолда.
Муассаса раҳбари бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати пресс-холлида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир доирасида маълум қилди. Мамлакатда туризмни ривожлантиришга бағишланган кўрсатув “Ўзбекистон-24” каналида тўғридан-тўғри олиб берилди.
Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, бунга доир келишувга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташрифи доирасида эришилган.
“Бу жуда жиддий қарор деб ўйлайман ва у Тожикистон аҳолисида катта қизиқиш уйғотади, қариндошлар орасида бориш кўпаяди, туризм ривожланади”, - деди муассаса раҳбари.
Сурат манбаи: http://m.ru.sputniknews-uz.com/photo/20170906/6234880/mirzieev-bishkek-kirgizstan.html