Миша Ге Ўзбекистон номидан фигурали учиш бўйича Гран-прида иштирок этади

Дата: 16:31, 17-10-2017.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фигурали учиш устаси Миша Ге мамлакат номидан фигурали учиш бўйича 6 босқичда ўтувчи 2017/2018 йилги Гран-прида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sports.uz нашри маълумотига кўра, улардан биринчиси Москвада 20-22 октябр кунлари “Ростелеком Кубоги” номи остида бўлиб ўтади.

Кейинги босқичлар: “Скейт Канада” Канадада (27-29 октября), “Хитой Кубоги” (3-5 ноябрда), “NHK Trophy” Японияда (10-12 ноябрда), “Франция трофейи” (17-19 ноябрда), “Скейт Америка” АҚШда (24-26 ноябрда) ўтказилади.

Уларнинг ҳар бирида музга 12 фигурист ва фигурачи қизлар, музда рақсларда 10 жуфтлик ва саккизтадан спорт жуфтликлари тушадилар.

Гран-при финали 7-10 декабрда Японияда бўлиб ўтади. Унда олдинги босқичларда танлаб олинган олтитадан якка спортчи ва олти жуфтликлар қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: