“МИСиС”нинг Ўзбекистондаги филиали келаси йилдаёқ ишлай бошлайди

Дата: 17:02, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – “МИСиС” Миллий тадқиқотлар технологик университетининг Ўзбекистондаги филиали келаси йилдаёқ талабаларни қабул қила бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Халқаро пресс-клуб мажлисида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунда ташкилий комиссия тузилган бўлиб, уч ой давомида Олмалиқдаги йирик лицелардан бири базасида россия университети бўлимининг иш бошлаши бўйича таклифлар киритиши зарур.

“Бунча вақт ажратилиши рус ҳамкорларимиз билан музокаралар давом этаётгани билан боғлиқ. Биз масалани олдиндан ўрганиб чиқдик, маълум келишувларга ҳам эгамиз, қай йўналишда ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақида бир фикрдамиз. Филиалда машинасозлик ва тоғ-геология йўналишларида инженер-техник мутахассисликларни тайёрлаш режалаштирилмоқда”, - деди Мажидов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: