Миср янги пойтахт қуришни режалаштирмоқда

Дата: 11:53, 16-03-2015.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Миср ҳукумати ҳозирги пойтахт Қоҳирадан жануброқда янги пойтахт қуриш режалари ҳақида маълум қилди, деб хабар қилади ВВС рус хизмати.

“Янги шаҳарга вазирликлар, парламент, хорижий элчихоналар кўчиб ўтади. Янги шаҳарнинг катталиги тахминан Сингапурга тенг бўлади. Пойтахт инфраструктураси эса бир неча миллион аҳолига мўлжалланади”, - дейилади шанба куни эълон қилинган хабарда.

Маълумотга кўра, шу йўл билан ҳокимият давлат муассасаларини Қоҳиранинг тартибсиз қурилишлари ва йўл ҳаракатидан олисроқда жойлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Аммо ўтган йилларда шу каби лойиҳалар кўпинча мувафақиятсиз якунланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: