Мисрнинг Airbus A330 самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга қўнди

Дата: 15:44, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ - Мисрнинг Қоҳирадан Пекинга йўл олган самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга шошилинч равишда қўнди. Унинг бортида 17 экипаж аъзоси ва 118 пассажир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, гап Egypt Air самолёти ҳақида кетмоқда, деб хабар қилади РБК.

Мисрнинг авиакомпаниясига тегишли Airbus A330-200 портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга шошилинч равишда қўнди. Бу ҳақида Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳам ўз сайтида маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, чоршанба куни 8:00да “авиалайнер бортида портловчи қурилма бор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган”. Шу сабабли самолётни Урганч аэропортига фавқулодда қўндириш тўғрисида илтимос келиб тушган.

Айни пайтда самолёт хавфсиз ҳудудда. Экипаж аъзолари ва 118 йўловчи эвакуация қилинган. Тегишли хизматлар ҳаво кемасини кўрик ва текширувдан ўтказмоқда.

 Uzbekistan Airways хабарида қайси авиакомпания самолёти ҳақида гап кетаётгани аниқлаштирилмаган. Бундан олдинроқ Egypt Air самолётининг режалаштирилмаган қўниши ҳақида El-balad нашри авиакомпаниядаги манбага асосланиб хабар қилган эди. Кейинроқ Reuters хавф ёлғон бўлиб чиққан ҳақида хабар берди.

Маълумки, ўтган ойда Egypt Airнинг A320 самолёти қулаб тушган эди. У радарлар экранларидан Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида йўқолиб қолган. Лайнерда 66 киши бўлиб, улар орасида Миср, Франция, Буюк Британия, Канада фуқаролари бор эди. Ҳозиргача авиаҳалокат сабаблари аниқлангани йўқ.

Мартда Egypt Airнинг Александриядан Қоҳирага йўл олган самолёти қўлга олинган, лайнер бортида 81 киши бўлиб, у Ларнаки аэропортида мажбурий равишда қўнган эди. Натижада самолётни олиб қочган 59 ёшли Сейф ад-Дин Мустафа таслим бўлган эди.

Шарм-ал-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган россия лайнери қулаб тушганидан кейин Egypt Air бир оз вақт ушбу араб мамлакати ва Россия ўртасида учишларни амалга ошираётган ягона авиаташувчи бўлиб қолган эди.

13 ноябрда россия авианазорати Egypt Air учишларини таъқиқлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: