Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини тугалламоқда
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мухаммад Абдулқодир ал-Хашаб дипломатик миссиясини тугалламоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.
Шу сабабли у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан қабул қилинди. Вазирликдан хабар беришларча, учрашувда томонлар иккитомонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашганлар.
Иккитомонлама манфаатли диалогнинг ривожи учун барча шарт-ароитллар мавжудлигини қайд этганлар.
Элчига Миср Араб Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги мунобатларга қўшган конструктив ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди. Ўз навбатида, элчи ҳам Ўзбекистонда унинг фаолияти учун яратилган шароитлар учун ташаккур айтди.
Эслатиб ўтамизки, 1992 йил 26 декабрда Миср Араб Республикаси араб давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган. 1993 йилнинг 23 январида эса икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган.
Ўзбекистон раҳбарининг Мисрга биринчи расмий ташрифи 1992 йилнинг декабрида бўлиб ўтган эди.


