Mitsubishi Ўзбекистонда газкимё мажмуи қуриш бўйича қиймати $960 млндан ошиқ бўлган тендерни ютиб олди

Дата: 22:31, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries, Ltd. ширкати “Навоийазот” АЖ асосидаги газкимё мажмуини қуриш бўйича тендерни ютиб олди, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) жума куни “Ўзкимёсаноат” ДАК вакили.

2014 йилда эълон қилинган тендер шартларига кўра, япон компанияси қувати йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбимид ишлаб чиқаришга етувчи мажмуани тўлиқ қуриб беради. Қурилиш жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланиши кутилмоқда.

Умумий қиймати $961,7 млн бўлган лойиҳа Ўзбекистон Тиклан ва тараққиёт жамғармасининг $320 млн, “Навоиазот”нинг ўз маблағлари ва маҳаллий ва хорижий банкларнинг кретлари ҳисобига молиялаштирилади.

“Навоиазот” Ўзбекистон газкимё саноатининг энг йирик корхоналаридан бири. У 1964 йилда ишга туширилган бўлиб, азотли ўғитлар, нитрон тола, органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: