МХХ ходимлари томонидан Тожикистондан Ўзбекистонга наркотиклар транзити билан шуғулланган шахслар гуруҳи қўлга олинди

Дата: 14:38, 30-07-2015.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари томонидан Самарқанд вилоятининг Бугунғур тумани ҳудудида ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари доирасида Тожикистон фуқаролари, Сўғд вилоятининг Панжикент туманида яшовчи икки фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қўлга олинганларнинг спорт сумкаларини текшириш доирасида нотаниш модда бўлган 20 полиэтилен қадоқлар топилди. Экспертиза модданинг афюн эканлигини аниқлади. Контрабандистлардан олиб қўйишган наркотикнинг умумий оғирлиги 20 кг 635 граммни ташкил қилди”, – дейидади МХХ хабарида.

Ўзбек куч тизимлари маълумотларигк кўра, қўлга олинганлар уни бир Тожикистон фуқародан олган бўлиб, у наркотикни 1кгга $2,5 мингдан Самарқанд вилоятининг Бугунғур тумани ҳудудида сотишни режалаштирган бўлган.

“Наркогуруҳнинг яна бир аъзоси ҳам бўлиб, у Тожикистондан контрабандистлар ва наркотиклар транзитини Самарқанд вилоятига етказишни таъминлаш билан шуғулланган. У Бугунғур туманида қўлга олинди”, – деб таъкидланади МХХ хабарида.

Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 233 (мамлакатга ноқонуний кириш ва чиқиш), 246 (контрабанда) ва 273 (наркотик ва психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш) моддалари бўйича жиноят иши очилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳудудидан Афғонистондан Россия ва кейинчалик Европа мамлакатларига опиум ва героин ташилувчи “шимолий маршрут” деб номланган йўл ўтади. Бу йўлдан йилига 100 тоннагача кучли таъсир қилувчи наркотиклар ташилиши тахмин қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: