МХХ милиция майорини юлғичлик учун қўлга олди

Дата: 16:09, 22-05-2017.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Яқинда МХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоятнинг Пахтаобод тумани ИИБ ТИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари майор Шухрат Айсабаевни $1000 пора олаётган пайтида қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Хусусан, Айсабаев жиноий жавобгарликдан озод қилиш эвазига жиноят ишлари фигурантларидан тизимли равишда пул маблағлари ва бошқа нарсалар ундириб келган.

Масалан, у фуқародан Жиноят кодексининг 104 моддаси бўйича (Қасддан оғир тан жароҳати етказиш) жиноий иш очилишини ижобий ҳал қилиш эвазига $1000 талаб қилган.

“Майор Айсабаев юқоридаги суммани олаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Андижон вилояти прокуратураси унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича иш очди. Тергов олиб борилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: