МХХ “Наманган шаҳар газ” ҳодимини таъмагирлик учун қўлга олди

Дата: 17:32, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўлими ходимлари “Наманган шаҳар газ” унитар корхонаси мижозлар бўлими бошлиғи   49-ёшли Баҳром Тўхтабоевни таъмагирлик учун қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“МХХ органларига тадбиркордан ариза тушиб, унда Баҳром Тўхтабоевнинг таъмагирлик қилаётгани ҳақида маълум қилинди. У тадбиркордан мева қуритиш цехига табиий газ етказиб бериш учун пул сўраган. “Наманган шаҳар газ” ходими 300 доллар ва 1 млн сўм олаётган пайтида қўлга олинди”, - дея таъкидланади куч тизими хабарида. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Баҳром Тўхтабоевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: