МХХ Наманган вилоятида қатор йирик валютачиларни қўлга олди

Дата: 15:59, 24-10-2017.

Наманган. 24 октябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан Наманган вилоятида ўтказилган махсус операция доирасида бир неча йирик валютачиларни қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, тезкор ходимлар Наманган вилояти Тўрақурғон туманида истиқомат қилувчи 49 ёшли Комилжон Юсуповни $4,9 мингни 8200 сўм курси бўйича 40,1 млн сўмга сотмоқчи бўлган пайтида ушладилар.

“Наманганда йирик миқдорда валютани ноқонуний сотишга уриниш пайтида далиллар билан бирга қўлга олинган 36 ёшли Фахриддин Камолов $7000ни 57,5 млн сўмга алмаштирмоқчи бўлди”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Шунингдек, тезкор ходимлар вилоят марказида 59 ёшли Жалолиддин Мўйдинов ва 26 ёшли Файзулло Абуазизовларни $6,9 мингни 8170 сўм курси бўйича 56,3 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олдилар. Текшириш пайтида уларнинг ёнидан 17 минг россия рубли ва 10 минг қозоқ тангаси борлиги аниқланиб, олиб қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент барча ушбу фактлар юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қийматларини ноқонуний сотиб олиш ва сотиш) бўйича жиноят ишлари очди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: