МХХ навбатдаги ноқонуний валюта сотувчиларни қўлга олди
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат вилоятларида ўтказилган рейдлар давомида бир неча йирик ноқонуний валюта сотувчиларни қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, Хоразм вилоятида Урганчда яшовчи 41 ёшли Даврон Рўзметов $6100ни 50 млн сўмга сотиш чоғида ушланди. Тинтув вақтида унинг ёнидан яна $2300 ва 5000 россия рубли топилди.
“Тезкор ходимлар Фарғона вилоятида Қўқонда истиқомат қилувчи 26 ёшли Ҳамиджон Азимов ва унинг жияни А.Назировларни 7850 долларни 64,6 млн сўмга алмаштириш пайтида қўлга олишга эришди. Тинтув пайтида Ҳ.Азимовнинг автомобилидан қўшимча 1,1 млн сўм топилди”, - дейилади МХХ хабарида.
Бундан ташқари, МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи Бобур Тожибоевни мижозга $5 мингни 40,5 млн сўмга сотиш чоғида ушлади. Эркакнинг шахсий нарсаларини текширув давомида яна $330 ва 2,5 млн сўм топилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент жиноий иш фигурантларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси (валютани ноқонуний равишда сотиб олиш ёки сотиш) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.


