МХХ олий таълим муассасасидаги жойни сотган фирибгарни қўлга олди

Дата: 16:02, 26-10-2017.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари ҳудудий университетлардан бирига кириш учун пул ундиришга уринган эркакни далиллар билан бирга қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МХХ органларига Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи аёл мурожаат қилиб, Акмал исмли шахс унинг ўғлини Фарғона давлат университетининг биология факултетига киритишда ёрдам бериш учун $6 минг ундирмоқчи бўлаётганини маълум қилди.

“Ушбу ариза асосида тезкор гуруҳ ташкил этилди ва эркакни Марғилондаги “Ҳумо” тантаналар уйи яқинида юқоридаги пулнинг бир қисми бўлган $3 мингни олаётган вақтида қўлга олди. Текширув жараёнида эркакнинг Данғара туманида яшовчи 31 ёшли Акмал Расулов эканлиги аниқланди”, - деб таъкидланади куч идораси хабарида.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент А.Расуловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) бўйича иш қўзғатди. Торгов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: