МХХ оператив ходимлари ТАТУ Қарши филиали ҳайдовчисини таъмагирлик учун қўлга олдилар

Дата: 15:09, 02-08-2017.

Қарши. 2 август. ЎзТАГ – МХХ Қашқадарё вилояти бўйича Бошқармаси оператив ходимлари Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи Дилхуш Ҳамроевни $4 минг олаётган пайтида ашёвий далил билан бирга қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қўлга олинган шахс ушбу пулни таълим муассасига муаммоларсиз киришда ёрдам бериш учун ундираётган бўлган. Терговда ушбу маблағлар аслида “Дастурий инжиниринг” кафедраси катта ўқитувчиси Шерзод Тўймуродовга етиб бориши керак бўлгани аниқланди. У ҳам Ҳамроевдан 3,5 минг доллар олаётганда ашёвий далил билан бирга қўлга олинди”, – деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Вилоят прокуратураси Д.Ҳамроев ва Ш.Тўймуродовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш очди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: