МХХ пул эвазига армияга юбориш билан шуғулланган фирибгарни қўлга олди

Дата: 14:46, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг оператив ходимлари махсус операция ўтказиб, унинг доирасида армияга муддатли ҳарбий хизматга юборишда ёрдам эвазига пул ундириш билан шуғулланган фирибгарни қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ховос туманидаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг информатика ўқитувчиси Ойбек Сиддиқов фуқаро М.Гдан 1200 доллар олаётган пайтида қўлга олинди. У бунинг эвазга танишлари орқали аёлнинг ўғлини муддатли ҳарбий хизматга юборишга ваъда беради”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Бундан ташқари, Ховос темир йўл корхонаси устаси Элёр Ҳақбердиев ҳам 500 АҚШ доллари миқдорида пул олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан далиллар билан бирга қўлга олинди. У буни ишга киришда ёрдам бериш учун ундирмоқчи бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси томонидан юқоридаги фактлар бўйича О.Сиддиқов ва Э.Ҳақбердиевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича ишлар қўзғатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: