МХХ пул эвазига ТАТУга киритишни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди

Дата: 16:29, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ ҳодимлари билан биргаликда Тошкент давлат ахборот технологиялари университетига (ТАТУ) муаммоларсиз кириш эвазига валюта ундириш билан боғлиқ бирданига икки фактни аниқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт ҳайвонот боғи ёнида ўтказилаган тадбир давомида Сурхандарё вилоятидан бўлган, ТАТУнинг “Дастурий инжиниринг” факультети 3 курс талабаси бўлган Жўрабек Дониёров ушланди.

“Оператив ходимлар Дониёровни икки абитуриентга ТАТУга киритишда кўмак бериш эвазига $10 минг олаётган пайтида қўлга олдилар. Унинг телефони текширилганда пул эвазига ўқишга киришда ёрдам берилаётгани гумон қилинган бир неча фуқаролик  паспортларининг суратлари топилди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, махсус хизмат ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳодимлари билан биргаликда Юнусобод туманидаги хонадонда қорақалпоғистонлик Султанмурод Носировни $10 минг олаётган пайтида  қўлга олдилар. ТАТУни ўтган йили тугатган ушбу шахс икки абитуриентга пул эвазига ўқишга киришга кўмак бериши зарур бўлган.

“С.Носировни қўлга олиш жараёнида хонадан тест материаллари титул варақлари ва саволлар вариантлари топилди. Шунингдек, унинг уяли телефони кўздан кечирилганда Носиров пул эвазига ОТМга киришда кўмак берган бўлиши мумкин бўлган 19 уяли рақам эгаларининг номлари топилди”, - дея таъкидлашди куч тизими хабарида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари икки қўлга олинан шахсга нисбатан Ўзбекистн Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддасида (фирибгарлик) кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш очдилар. Ҳозирда тергов доирасида қўлга олинган шахсларнинг ОТМдаги шерикларини аниқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: